Қирғизистон раислигида МДҲ Иқтисодий кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

None
BISHKEK. Kabar - Kazinform – Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Иқтисодий кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform «Кабар» агентлигига таяниб.

Қирғиз Республикаси Вазирлар Кабинети матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

«Қирғиз Республикасининг Ташкилот органларига раислиги Давлат раҳбарлари кенгаши томонидан 2020 йил 18 декабрда қабул қилинган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини янада ривожлантириш концепцияси доирасида амалга оширилади. Биз иштирокчи давлатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, миллатлараро тотувлик, ишонч, ўзаро тушуниш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича белгиланган асосий тамойилларга амал қиламиз», — деди Адилбек Қасималиев.

photo

Кенгаш йиғилиши якунлари бўйича:

МДҲга аъзо давлатларнинг радиациявий вазият бўйича мониторинг маълумотлари алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги Битим лойиҳаси;

«Радионавигация» Давлатлараро кенгашининг 2018–2021 йиллардаги фаолияти;

2009 йил 20 ноябрда қабул қилинган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида товар келиб чиққан мамлакатни аниқлаш қоидалари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома лойиҳаси;

2021–2025 йилларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ер қаърини разведка қилиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича биргаликдаги ишларнинг узоқ муддатли режасини амалга ошириш;

2018 йил 1 июнда қабул қилинган МДҲга аъзо давлатлар ўртасида 2030 йилгача бўлган даврда электрон ва электротехник жиҳозлар чиқиндилари билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳаси бўйича ҳамда бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Фото: Кабар


Сўнгги хабарлар