Қирғизистон президенти Ўзбекистон билан чегаранинг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома имзолади

None
BISHKEK. Kabar-Kazinform – Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров «2022 йил 3 ноябрда Бишкек шаҳрида имзоланган қирғиз-ўзбек Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Kazinform «Кабар» агентлигига таяниб хабар беради.

Қонун жорий йилнинг 17 ноябрида Қирғизистон Жогорку Кенеши томонидан қабул қилинган.

«Юқорида қайд этилган қонунда 2022 йил 3 ноябрда Бишкек шаҳрида имзоланган қирғиз-ўзбек Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш таклиф этилмоқда», - дейилади хабарда.

Масалан, 3 ноябрдаги Битим 302,29 км масофани ташкил этувчи қирғиз-ўзбек Давлат чегарасининг алоҳида участкаларини ўз ичига олган.


Сўнгги хабарлар