Қирғизистон парламентининг янги спикери сайланди

5 Октябрь, 23:09
Қирғизистон парламентининг янги спикери сайланди

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон парламентининг «Ата-Журт» фракwияси раҳбари Нурланбек Шакиев бугун Қирғизистон парламентининг йиғилишида Жогорку Кенешнинг (Қирғизистон Республикаси парламенти) янги раиси этиб сайланди, дея хабар беради Kazinform мухбири Жогорку Кенеш матбуот хизматига таяниб.

Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши раиси лавозими собиқ спикер Талант Мамитов ўз илтимосига кўра ваколатларини истеъфога чиқаргач, бугун бўшаб қолди.

Н. Шакиев номзоди учта «Ата-Журт Қирғизистон», «Альянс» ва «Ишеним» фракциялари ҳамда «Элдик» депутатлар гуруҳи томонидан кўрсатилган. Яширин овоз бериш натижаларига кўра, унинг номзодини қўллаб-қувватлаш учун 87 депутатдан 80 нафари овоз берди.

Фото: kabar.kg

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар