Қирғизистон мактабларида ҳафтада икки марта мадҳия ижро этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қирғизистон мактабларида ўқув ҳафтаси боши ва охирида давлат мадҳияси ижро этилади, дея хабар беради Кazinform Kabarга таяниб хабар беради.

Бу ҳақда Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев Боткендаги йиғилишда маълум қилди.

Ушбу ташаббус ўқувчиларда миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Йиғилиш иштирокчилари вазир ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, бу таълим ва фан вазирлигининг Боткен шаҳрида ўтказилаётган илк вазирликлараро йиғилишидир.

Сўнгги хабарлар