Қирғизистон Қозоғистондан 14 минг тонна битум олди

None
None
BISHKEK. KABAR - Kazinform – Қирғизистон Қозоғистондан 14,3 минг тоннадан ортиқ битум олди. Бу ҳақда 2022 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири Эркинбек Осоев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Кабарга таяниб.

«Битумни қабул қилиш шартномага мувофиқ амалга оширилмоқда. Келаётган маҳсулот аллақачон республика ҳудудларига етказиб берилган», - деди вазир.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги фармойиши асосида «КазахБитум» МЧЖ билан 20 минг тонналик БНД 60/90 маркали битум етказиб бериш бўйича шартнома тузилди.


Фото: kabar.kg

Сўнгги хабарлар