Қирғизистон хорижий валютадаги операцияларни чеклади

None
None
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Миллий банки валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишни вақтинчалик чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform қирғиз молиявий регуляторга таяниб.

Бундай қарор давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, ички молия бозорига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни минималлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Қарор бузилган тақдирда, тижорат банклари ва айирбошлаш шохобчалари лицензияларидан маҳрум этилади, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларга таъсир кўрсатиш чоралари кўрилади.

Аввал хабар қилинганидек, жаҳондаги воқеалар туфайли мамлакат ички валюта бозорида нақд АҚШ доллари танқислиги юзага келган эди.

Қирғизистонликлар валюта айирбошлаш шохобчаларида ҳам, тижорат банкларида ҳам доллар сотиб олиш муаммосига дуч келишди.

Фото: nbkr.kg

Сўнгги хабарлар