Қирғизистон COVID-19га қарши эмланган сайёҳларни қабул қилишга тайёр

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон COVID-19га қарши эмланган чет эллик сайёҳларни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги туризм департаменти директори ўринбосари Қиял Кенжематова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform КАБАР агентлигига асосланиб.

Унга кўра, ўтган йили Қирғизистон дунёдаги коронавирус пандемияси туфайли туризм соҳасида катта йўқотишларга дуч келди.

«Бугун, Қирғизистон Республикасида туристик мавсум бошланиши билан, коронавирус пандемиясидан сўнг, мамлакат туризм соҳасини ривожлантириш алгоритмини ишлаб чиқди, унда COVID-19га қарши эмланган чет эллик сайёҳлар Қирғизистонга келиши мумкин», - деди у.

Шунингдек, у алгоритмда чет эллик сайёҳлар томонидан санитария меъёрларига мажбурий риоя этилиши назарда тутилганини таъкидлади.

«Ҳозирда алгоритм Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги назорати остида», - дея қўшимча қилди Қ. Кенжематова.

Таъкидланишича, ҳозирги пайтда Қирғизистоннинг ҳаво алоқаси дунёнинг барча мамлакатлари билан очиқ. Бироқ Қирғизистонга фақат 33 мамлакат фуқаролари қуруқлик орқали киришлари мумкин.

Сўнгги хабарлар