+7 (701) 759 90 19
USD 412.10 EUR 454.34
RUB 5.82 CNY 57.62
Янгиликлар

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди

8 Май 22:36
Баҳам кўринг:
Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди

BISHKEK. KABAR-Kazinform – Бугун, 8 май куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Давлат чегара хизмати жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

Воқеа Қирғизистоннинг Баткен вилоятида Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида 50 гектарлик Чек участкасидан фойдаланиш масаласи билан боғлиқ юз берган. Ушбу участка мамлакатларнинг биронтасига тегишли эканлиги аниқ белгиланмаган. Аммо уни ҳозирги кунгача қирғиз томони ишлатиб келмоқда. Ҳодиса пайтида қирғиз томонидан 30-40 киши ва тожикистонликлардан 30-40 киши бир-бирига тош отган ва ҳатто ов милтиғидан ўт очилган. Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун бир неча маротаба огоҳлантирувчи ўқ отишга мажбур бўлишган.

Қирғиз Республикаси Давлат чегара хизмати хабарига кўра, томонлар бир муддат тинчланишган. Икки республиканинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

«Бироқ, Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари чегарачилари тўсатдан қирғиз чегарачилари ва қирғиз фуқароларига қарата минометдан ўқ ёғдирди», - дейилади баёнотда.

Ҳозирда қирғиз-тожик чегарасидаги вазият жуда оғир.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив