Қирғиз тоғларида кўчки содир бўлди

None
None
BİSHKEK. Kabar-Kazinform – Қирғизистоннинг Дийқан-Қора-Кече магистрал йўлидаги Қора-Кече тоғида кўчки содир бўлди, деб хабар беради Қирғизистон транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Бу ҳақда Kazinform Кабарга асосланиб хабар беради.

«Кўчки Қора-Кече дарёси каналини ёпди ва электр узатиш линияларини кесиб ташлади. Ушбу ҳудуддаги Дийқан-Қора-Кече автомагистрали ёпилди. Джумгал тумани Фуқаро муҳофазаси комиссиясининг қарорига биноан ушбу қисмдан ўтиш хавфи туфайли йўл вақтинча ёпилган» баёнотида айтилган.

Воқеа жойида фуқаро муҳофазаси комиссияси ишламоқда.

Кабар агентлигига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Норин вилоятининг Дийкан-Қора-Кече магистрал йўлидаги кўчкида ҳеч ким ҳалок бўлмади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра тошлар билан қопланган ер майдони тахминан 900 минг квадрат метрни ташкил қилади.







Сўнгги хабарлар