Кипр ва Қозоғистон инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кипрнинг «Invest Cyprus» ҳукумат компанияси Қозоғистон билан инвестициявий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Roadshow 2020 – Kazakhstan» онлайн бизнес форумини ташкил этди, деб хабар беради ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбирда икки мамлакат молия ва ишбилармон доиралари, банк тузилмалари, аудиторлик ва юридик фирмалар вакиллари иштирок этишди.

«Invest Cyprus» раиси Михалис Михаэль Кипр-Қозоғистон ҳамкорлиги салоҳиятини юқори баҳолади ва ўзининг 2019 йили Кипр Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги бизнес-миссияси доирасида Нур-Султонга ташрифининг муваффақиятли натижалари ҳақида сўзлаб берди.

Форумнинг асосий спикерлари «Kazakh Invest» миллий компанияси» АЖ Бошқарув раиси Бауиржан Сартбаев ва Қозоғистоннинг Кипр Республикасидаги Элчиси (вазифасини бажарувчи) Сатибалди Буршақов гапирди.



Б. Сартбаев Қозоғистон ҳукумати томонидан инвестицияларни ҳимоя қилиш ва чет эллик инвесторлар учун солиқ имтиёзлари соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Элчи иштирокчиларга икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот бериб, Кипр Қозоғистоннинг Жанубий Европадаги муҳим шерикларидан бири эканлигини таъкидлади. У ишбилармон доираларга сармоявий ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга, «Астана» халқаро молия маркази ва махсус иқтисодий ҳудудларнинг, айниқса, 2021 йил 1 январдан бошлаб икки мамлакат ўртасида икки томонлама солиққа тортилмаслик тўғрисидаги конвенция кучга кириши муносабати билан хорижий инвесторларга таклиф қилинган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга чақирди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг биринчи ярмида Кипр Қозоғистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилиши бўйича (165 миллион АҚШ долларидан ортиқ) энг яхши 10 мамлакат қаторига киради. Шу нуқтаи назардан, яқинда Кипр-Қозоғистон бизнес ассоциациясининг ташкил этилишини мамнуният билан қабул қилди, бу бизнес имкониятларини янада кенгроқ кун тартибини ўрганишга ёрдам беради.

Сўнгги хабарлар