Кипр октябр ойида иссиқликни бошдан кечирмоқда

3 Октябрь, 11:09
Кипр октябр ойида иссиқликни бошдан кечирмоқда

NIKOSIYA. Кazinform – Октябр бошида Кипрда ғайритабиий иссиқлик кузатилди. Шу дам олиш кунлари ҳаво Целсий бўйича деярли 40 даражагача қизиди, дея хабар беради Кazinform euronews.comга таяниб.

Никосия аҳолиси, айниқса ҳаво ифлосланиши кўпайганидан кейин, ҳавонинг димиқ бўлишидан шикоят қиладилар. Кўпчилик иссиқликдан кўчада ёки кафеларда қочиб, электр нархининг юқорилиги сабабли уйда кондиционерларни ёқмасликни афзал кўрмоқда.

Октябр ойида ғайритабиий иссиқлик даври глобал исиш билан боғлиқ. Аввалроқ Кипр институти иқлим тадқиқотлари маркази Шарқий Ўртаер денгизида аср охирига келиб ўртача йиллик ҳарорат беш даражага ошиши ҳақида огоҳлантирган эди.


Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар