Кипр Гран-приси: Бибисара Асаубаева кетма-кет иккинчи марта ғалаба қозонди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева Кипр Гран-присининг тўртинчи босқичининг иккинчи кунида яна бир рақибини мағлубиятга учратиб, дея хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

Беллашувнинг саккизинчи турида блиц бўйича икки карра жаҳон чемпиони Бибисара Асаубоева грузиялик шахматчи Белла Хотенашвилини мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг қозоғистонлик шахматчи 4 очко жамғариб, турнир жадвалидаги ўрнини бироз яхшилади.

Тўққизинчи тур бошланиши олдидан Бибисара грузиялик Нана Дзагнидзе билан 7-8-ўринларни бўлишиб турибди. Никосияда бўлиб ўтаётган аёллар Гран-присининг сўнгги босқичида жами 12 нафар шахматчи иштирок этяпти ва улар давра тизимида ўзаро баҳс олиб боради.

25 майда ушбу мусобақаларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади ва унда Б.Асаубаева польшалик спортчи Оливия Киолбаса билан учрашади.


Сўнгги хабарлар