Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндорлари аниқланди

7 Октябрь 10:43

STOCKHOLM. Kazinform - Кимё бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти ассимметрик органик катализаторни яратгани учун Беньямин Лист ва Дэвид Макмилланга топширилади, деб хабар беради Kazinform Нобель қўмитасига таяниб.

Нобель қўмитасининг расмий баёнотида айтилишича, Лист ва Макмиллан 2021 йилда молекуляр тузилишга эга бўлган янги аниқ асбоб - органокатализни ишлаб чиқиш учун кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди.

Бу янгилик фармацевтика тадқиқотларига сезиларли ҳисса қўшди ва кимёнинг экологик хавфсизлигига ҳисса қўшди.

2000 йилда Беньямин Лист ва Дэвид Макмиллан катализнинг учинчи моделини ишлаб чиқдилар. Уларнинг янгиликлари ассиметрик органокатализ деб аталади ва кичик органик молекулаларга асосланган.

«Катализ ҳақидаги бу баёнот оддий бўлса -да, ажойиб. Кўп одамлар нима учун биз бу ҳақда олдин ўйламаганимизни айтишади «, - дейди Нобель кимё қўмитаси раиси Йохан Aквист.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябр куни 2021 йилда Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди. Бу йил коронавирус пандемияси туфайли мукофот 10 декабрда 10 та мамлакатда топширилади. Тақдирлаш маросими ҳар йили Стокгольмда бўлиб ўтар эди.

Aввалроқ, тиббиёт ва физика бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинган эди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар