+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Киевда Туркий Кенгашга аъзо давлатларнинг элчилари учрашди

29 Декабрь 10:12
Баҳам кўринг:
Киевда Туркий Кенгашга аъзо давлатларнинг элчилари учрашди

KIEV. Kazinform – Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг элчилари учрашдилар. Тадбирда, Украина ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эмина Джапарова ва ТУРКСОЙ Бош котиби Дуйсен Қасеинов иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform ҚР элчихонасига асосланиб.

«Учрашув давомида Дуйсен Қасеинов ташкилот томонидан бир қатор туркий тилли давлатлар мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича режалаштирилган тадбирлар тўғрисида сўзлаб берди. Шу билан бирга, у Украина туркий тилли давлатлар институтлари билан ҳамкорликни кучайтиришга интилаётганини таъкидлади. ТУРКСОЙ Бош котиби, шунингдек, 2021 йилда туркий халқлар маданияти, анъаналари ва тилининг ривожланишига катта ҳисса қўшган таниқли олим, шарқшунос ва турколог Агафангел Кримскийнинг 150 йиллигини нишонлаш зарурлигини таъкидлади», - дейилади Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонасининг Facebook саҳифасида.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив