Киев шаҳар мэрияси биноси Қозоғистон байроғи кўринишида ёритилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев кўчаларида Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан табриклар ташкил этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг Украинадаги Элчихонаси қозоғистонлик ва украиналик ҳамкорлар кўмагида Киев кўчаларида Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклар ташкил этди, бугун маҳаллий вақт билан соат 20:00, Нур- Султон вақти билан 23:да шаҳар мэрияси биноси Қозоғистон байроғи шаклида ёритилади.

Ёритиш бошланганда, Украинада яшовчи қозоқ диаспораси вакиллари шаҳар мэрияси олдида йиғилишади, «Хабар» ва «Qazaqstan» телеканалларининг мустақил мухбири Хаметжанова Aида суратга олади.

Бугун Киевдаги «Паркови» конгресс-кўргазмалар марказида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Қозоғистон Республикасининг Украинадаги Элчихонасининг тантанали қабули бўлиб ўтади.

Тантанали қабул доирасида қозоғистонлик ижрочилар – «Мамлакат овози» шоуси иштирокчилари – Индира Едилбаева, Ерлан Байбазаров, Сауле Жумабекова, Диляра Дидарқизи, Нурсултан Шатирханули, шунингдек Уекраинанинг «Овоз. Болалар» Танлови ғолиби Данэлия Тулешева иштирокида «Украинадаги Қозоғистон овози» номли концерт бўлиб ўтади.

Муаллиф: Aрайлим Мурат


Сўнгги хабарлар