Кичик ва ўрта бизнесга бериладиган давлат кафолатли кредити миқдори 1 млрд тг ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат томонидан бериладиган кафолатланган ссудалар миқдори 360 миллион тангадан 1 миллиард тангагача оширилди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Тадбиркорликни ривожлантириш департаменти директори Чингиз Ахметов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнеснинг йўл харитаси - 2025» дастурига биноан, қарз олувчига бериладиган кредит қиймати, банк фоиз ставкасининг 6 фоизини ташкил этади. Битта тадбиркорни кредит билан таъминлаш ҳажми 7 миллиард тангага ошди. Аввалроқ бу 2,5 миллиард тг бўлган. Айланма маблағларни молиявий тўлдириш кўлами ҳам сезиларли даражада кенгайди. Энди бу кичик ва ўрта бизнес учун энг муҳим восита. Дастур бўйича айланма маблағлар миқдори 60 миллиондан 500 миллионгача етказилди. Шу билан бирга, савдо фаолияти субъектларининг айланма маблағларини тўлдириш 100 миллион тангагача бўлади«, - деди Чингиз Ахметов.

У, шунингдек, тадбиркор кредит олиш учун банкка мурожаат қилганда, унинг гарови етарли бўлмаган ҳолатлар мавжудлигини айтди.

»Бу жуда катта масала. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун давлат томонидан кафолатланган кредитлар ҳажми 360 миллион тангадан 1 миллиард тангагача оширилди. Бундай кредит учун давлат кафолати миқдори 50 фоизни ташкил этади. 360 миллион тангагача бўлган кредитлар бўйича давлат кафолати 85 фоизни ташкил этади«, - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар