КХШТнинг Россия-Украина можаросида иштирок этиши кун тартибида эмас – ҚР ТИВ

3 Октябрь, 20:12
КХШТнинг Россия-Украина можаросида иштирок этиши кун тартибида эмас – ҚР ТИВ

ASTANA. Кazinform – Россия-Украина можароси минтақасида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) иштироки кун тартибида эмас. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, уларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ тинч-тотув яшаши позициясини қўллаб-қувватлайди. Умуман олганда, КХШТнинг масъулият соҳаси ташкилотга аъзо давлатларнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳудуди билан аниқ белгиланган ва жамоавий хавфсизлик фақат шу ҳудудда таъминланади. Шундай қилиб, КХШТнинг Россия ва Украина ўртасидаги можаро ҳудудида иштирок этиши кун тартибида эмас», — деди у вазирликда бўлиб ўтган ҳафталик брифингда ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар