Валюталар курси:
    usd/kzt 426.32 eur/kzt 496.24

    rub/kzt 6.04 cny/kzt 66.74
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: °С

КХШТ йиғилишида минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди

15 Сентябрь 19:17

DUSHANBE. Kazinform - Қозоғистон Мудофаа вазири генерал -лейтенант Мурат Бектанов Душанбеда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгаши котиблари қўмитасининг қўшма йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Иштирокчилар ташкилотнинг устувор вазифаларини, жамоавий хавфсизлик ҳудудларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилишди.

Биргаликда жанговар тайёргарликнинг муҳимлиги таъкидланди.

Мамлакат Қуролли Кучларида 2022 йил учун Тезкор реакция коллектив кучларининг қўшма машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишлар бошланди. Шу билан бирга, жанговар операцияларнинг янги усуллари ва ёндашувлари ишлаб чиқилади. Ўқитиш сценарийларида сўнгги қуролли тўқнашувлар тажрибасидан олинган сабоқлар ҳисобга олиниши керак.

Қўшма йиғилиш якунида вазирлар ташкилот фаолияти билан боғлиқ қатор ҳужжатларни имзоладилар.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар