КХШТ ПА миссияси Қозоғистондаги овоз бериш жараёни бўйича ўз фикрини билдирди

None
ASTANA. Кazinform – КХШТ ПА миссияси координатори Александр Маркевич Қозоғистонда депутатлар сайлови жараёни бўйича ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Биз сайлов Қозоғистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро нормаларга мувофиқ ўтгани ҳақида тегишли хулоса чиқардик. Сайлов бюллетенларини бериш, сайловолди ташвиқоти ахборотини жойлаштириш, овоз бериш жараёнини ташкил этиш, овозларни санаб чиқиш тартиби билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланмади. Шунинг учун биз бу натижани халқаро кузатувчилар гуруҳи хулосасига киритдик», - деди у пойтахтдаги Халқаро кузатувчиларга кўмаклашиш марказида бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, сайлов олдидан кузатувчилар Қозоғистон Республикаси қонунчилигига киритилган барча ўзгартиришлар ҳақида хабардор қилинган.

«Жумладан, кузатувчи сифатида овоз бериш жараёнида ҳеч қандай тўсиқ ва қийинчиликни кўрмадик. Сайлов участкаларида берилган барча саволларга профессионал ва аниқ жавоб олдик. Сайлов билан боғлиқ барча маълумотлар тақдим этилди», — деди А. Маркевич.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар