КХШТ назорати остидаги объектларни ҚР ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш режаси ишлаб чиқилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари бир кун ичида 5 та ижтимоий объектни қўриқлади, дея хабар беради Кazinform Almatyapat Тelegram-каналига таяниб.

Расмий ижтимоий тармоқда эълон қилинган маълумотларга кўра, КХШТ ҳарбий кучлари бир кунда 5 та ижтимоий объектни назоратга олган. Беларусь тинчликпарвар кучлари Жетиген ҳарбий аэродроми ва ўқ-дорилар арсеналида хавфсизликни таъминлайди.

КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари қўмондони генерал-полковник Андрей Сердюковнинг сўзларига кўра, КХШТ Коллектив тинчликпарвар қўмондонлиги Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тинчликпарвар кучлар томонидан қўриқланадиган объектларни Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш режасини ишлаб чиқмоқда.


Сўнгги хабарлар