Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

КХШТ кучларининг киритилиши давлат хавфсизлигига таҳдиднинг олдини олди – ҚР Сенати қўмитаси раҳбари

21 Январь 13:36

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раҳбари Мухтар Қул-Мухаммед Қозоғистондаги вазият бўйича резолюция қабул қилиниши Европарламентнинг шошилинч қарори деб атади, деб хабар беради Kazinform.

Сенат қўмитаси раҳбари сўнгги икки йил ичида мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан изчиллик билан сиёсий ўзгаришларни босқичма-босқич амалга оширишга қаратилган тўртта ислоҳот пакети ташаббуси билан чиққанини эслатди.

Унинг фикрича, демократия нафақат ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, балки, аввало, бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишдир. Январ воқеалари чоғида ташқи ва ички бузғунчи кучлар тинч йиғин қатнашчиларидан қалқон сифатида фойдаланиб, қуролсиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарата ўт очгач, айнан мана шу ёзилмаган қоида бузилди.

«Мустақиллигимизга бевосита таҳдид қилинди. Давлат раҳбари Конституциянинг кафолати бўлган, мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаган ҳолда, КХШТ тинчликпарвар кучларини вақтинча жойлаштириш бўйича ягона тўғри қарор қабул қилди. Бу қадам давлат хавфсизлигига таҳдиднинг олдини олди ва кейинги ҳафтада вазият барқарорлашгани сабабли қўшинлар мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқилди», — деди Сенати қўмитаси раҳбари.

Мухтар Қул-Мухаммеднинг фикрича, резолюция ташаббускорлари Қозоғистон фуқаролари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан зўравонлик учун жавобгар бўлган қуролли террорчилар жиноятларини юзаки тушунишган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар