КХШТ қўшинлари тўлиқ Қозоғистон ҳудудини тарк этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистон ҳудудини тўлиқ тарк этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Олжас Қусаинов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугун Қозоғистон ҳудудидан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш якунланди. Охирги таркиб ва техника Алматидан учиб кетди. Бугунги кунда Қозоғистон Республикаси ҳудудида чет эллик ҳарбий хизматчилар йўқ. КХШТ тинчликпарвар қўшма контингентини мамлакатдан босқичма-босқич олиб чиқиш жорий йилнинг 13 январидан бошлаб Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев томонидан белгиланган муддатда амалга оширилди», - деди вазирлик вакили марказий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда.

Унга кўра, қўшма тинчликпарвар контингент Қозоғистон ҳудудида Коллектив хавфсизлик шартномасининг 2 ва 4-моддаларига мувофиқ ҳаракат қилган.

«Ҳар йили ўтказиладиган қўшма машғулотлар давомида ишлаб чиқилган ҳаракатлар комбинацияси, жумладан, мустаҳкам биродарлик тинчликпарварлик машқлари туфайли ташкилотнинг тинчликпарварлик салоҳияти фаоллашди», - деди Олжас Қусаинов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар