КХШТ Бош котиби лавозимига Иманғали Тасмағамбетов тайинланди

None
ASTANA. Kazinform - Иманғали Тасмағамбетов Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

КХШТнинг олий органи Коллектив хавфсизлик кенгашидир.

У аъзо давлатлар раҳбарлари, хусусан Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия президентларидан таркиб топган. Айнан шу кенгашнинг розилиги билан КХШТ Бош котиби тайинланади.

КХШТ Бош котиби ташкилотнинг энг юқори маъмурий мансабдор шахси ҳисобланади ва ташкилот котибиятини бошқаради.

2020 йил 1 январдан бу лавозимни Беларусь мамлакати вакили генерал-лейтенант Станислав Васильевич Зась эгаллаб келганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар