КХШТ Бирлашган штаби ўзининг 20 йиллигини нишонлади

None
ASTANA. Kazinform – Москвадаги Халқаро ҳарбий марказда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бирлашган штабининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

КХШТ Бирлашган штаб бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров ташкилотнинг ҳарбий таркибий қисми билан боғлиқ фаолиятнинг асосий натижалари тўғрисида маъруза қилди.

Унинг эслатишича, Бирлашган штабга қўшинлардан (коллектив кучлардан) фойдаланиш, КХШТ давлатларининг тезкор ва жанговар тайёргарлиги бўйича қўшма тадбирларни ўтказиш, ҳарбий-техник ҳамкорлик, Қуролли Кучлар учун шахсий таркибни биргаликда тайёрлашни мувофиқлаштириш билан боғлиқ вазифалар юкланган. Бундан ташқари, КХШТ Бирлашган штаби инқирозга қарши кураш маркази ишини ташкил қилади.

«КХШТ Бирлашган штабининг фаолиятидаги асосий саъй-ҳаракатлар КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари ва мудофаа идоралари раҳбарларининг ташкилотнинг ҳарбий таркибий қисмини ривожлантириш бўйича қарорларини амалга оширишни ташкил этишга қаратилган», – деди А. Сидоров.

photo

КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов таъкидлаганидек, Бирлашган штаб ташкил этилганидан буён ўтган 20 йил давомида ташкилотнинг коллектив хавфсизлик, жамоавий кучлари ва қўшма ҳарбий тизимларини биргаликда тайёрлаш, режалаштириш ва қўллаш тизими йўлга қўйилганини ва қўшинларни ҳар томонлама таъминлаш тартиби белгиланганини атаб ўтди.

photo

«Бугун КХШТ Бирлашган штаби мураккаб шароитда ишламоқда. Халқаро муносабатларда чуқур ўзгаришлар рўй бермоқда. Ўнлаб йиллар давомида ўрнатилган жаҳон тартибининг асослари ўзгармоқда. Жаҳон сиёсатининг асосий соҳаларида умуминсоний ва минтақавий хавфсизлик императивларига путур етказувчи ва ўз манфаатларини таъминлашга интилиш харакатлари сезилмоқда», – деди И. Тасмағамбетов.

Тантанали йиғилишда КХШТга аъзо давлатлар вакиллари Бирлашган штабнинг 20 йиллигига бағишланган эсдалик медали ва Миллий мудофаа вазирликларининг идоравий мукофотлари билан тақдирланди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар