КХШТ Алмати ва Жамбил вилоятларида учта машғулот ўтказади

None
ASTANA. Кazinform – 26 сентябрдан 8 октябрга қадар Жамбил ва Алмати вилоятларида КХШТ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича жамоавий кучларининг «Ўзаро ҳамкорлик-2022», «Қидирув-2022», «Эшелон-2022» ўқув машғулотлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform.

«Шу муносабат билан 22-30 сентябр кунлари ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳарбий контингентлари мамлакатимизга ташриф буюради», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида .

Ҳарбий техниканинг ҳаракатланиши темир йўл, ҳаво транспорти ва ғилдиракли транспорт воситаларида амалга оширилади.

Ҳарбий контингентларнинг ҳаракати давомида комендантлик хизмати, ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама таъминлаш масалалари ишлаб чиқилади.

Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

Сўнгги хабарлар