Кейинги йилларда Қозоғистонда товар газини қазиб олиш бир неча баробар ортади

None
Фото: primeminister.kz
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигидаги Ҳукумат кенгашида газ саноатини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама этилди, дея хабар беради Kazinform.

Марказий давлат органлари ва миллий компаниялар раҳбарлари иштирокида янги саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шимолий ва шарқий ҳудудларни газлаштириш, аҳолини ёқилғи билан таъминлаш, ишлаб чиқариш ва коммунал хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилди.

Амалга оширилаётган ишлар самарасида келгуси йилларда республикада товар газини ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, газ сарфини камайтириш, ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ҳисобга олиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Муҳокама якунларига кўра, Бош вазир ваколатли давлат органлари ва манфаатдор миллий компанияларга соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар