Кейинги уч кунда Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 5-7 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

5-6 июл кунлари шимоли-ғарбда, республика марказида кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Дўл ёғиши мумкин. 7 июл куни мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида юқори атмосфера босими туфайли ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кундузи ғарбда +18+26° дан +23+31° гача, шимоли-ғарбда, шимолда +15+23° дан +20+28° гача кўтарилиши кутилмоқда. Манғистау вилоятида ҳаво +31 даражагача иссиқ бўлади. Мамлакат марказида эса +20+28°С, Қарағанди ва Улитау вилоятлари жанубида +33°С, республика шарқида ҳаво ҳарорати +22+29°С, Шарқий Қозоғистон жанубида +33°С, Қозоғистон жанубида +30+37°С дан +25+33°С гача, мамлакат жануби-шарқида ҳаво ҳарорати +28+33°С гача кўтарилади.
Сўнгги хабарлар