+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Кейинги беш йилда Туркистонда 24та археологик қазилма ишлари олиб борилади

1 Июнь 15:23
Баҳам кўринг:
Кейинги беш йилда Туркистонда 24та археологик қазилма ишлари олиб борилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳазрати Султон қўриқхона музейи ҳудудини, Хўжа Аҳмад Яссавий ва Рабия Султон Бегим мақбараларини ободонлаштириш ишлари 2025 йилгача давом этади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раймқулова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Туркистон вилоятига ташриф буюрадиган сайёҳлар сони йилига 1,2 млн кишини ташкил этади. Минтақада сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун Туркистон ва Толе би туманларидаги «Қасқасу» туристик-кўнгилочар марказларининг инфратузилмасини ривожлантириш режалаштирилган. Бундан ташқари, Буюк Ипак йўли бўйлаб янги сайёҳлик маҳсулотлари пайдо бўлади», - деди вазир.

Ақтоти Раймқулова Туркистон вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик комплекс режаси доирасида маданият ва туризмга таъсир кўрсатадиган 11та инвестиция лойиҳаси режалаштирилганлигини, улардан 9таси хусусий сармоялар ҳисобига амалга оширилишини айтди.

«Натижада, 2025 йилда сайёҳлар сонини 2,5 млн кишига, турар жойлар томонидан хизмат кўрсатиладиган меҳмонлар сонини 291 минг кишига ва туризм соҳасида ишлайдиган одамлар сонини 30 минг кишига етказиш режалаштирилган. Статистик маълумотларга кўра, вилоятда 703 маданият муассасалари мавжуд. 13 янги маданий иншоот фойдаланишга топширилади», - деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, комплекс режада тарихий ва маданий меросни сақлаш бўйича 3та йирик лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Бошқача қилиб айтганда, Култўбенинг тарихий жойларини тиклаш, Ҳазрет Султон қўриқхона музейи ҳудудини ободонлаштириш, шунингдек, Хўжа Аҳмад Ясавий ва Рабия Султон Бегим мақбараларини, Туркистон шаҳридаги қалъанинг деворларини тиклаш режалаштирилган.

«2025 йилга қадар 59та объектни қайта тиклашни якунлаш ва 24та археологик тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган. Натижада Хўжа Аҳмад Ясавий мақбарасига ташриф буюрувчилар сони 2,3 млн кишига этади», - деди Ақтоти Раймқулова.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив