Кейинги 3 йилда Павлодарда жами ҳудудий маҳсулот 28 фоизга ошди – Президент

None
PAVLODAR. Кazinform - Охирги 3 йилда Павлодарнинг умумий ҳудудий маҳсулоти 3,9 миллиард тенгега етди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Павлодар вилояти жамоатчилиги билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform БОРТ№ 1 Telegram-каналига таяниб.

«Охирги 3 йил ичида Павлодарнинг умумий ҳудудий маҳсулоти 28 фоизга ошиб, 3,9 миллиард тенгега етди. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш, савдо ва бошқа тармоқлар жадал ривожланмоқда. Буларнинг барчаси бевосита маҳаллий аҳоли турмуши ва фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз ҳозирда кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар даврига қадам қўйди. – Ўйлайманки, Павлодар вилояти ҳам биз илгари сурган стратегик вазифаларни амалга оширишга катта ҳисса қўшади, – деди Президент.

Фото: аqorda.kz

Сўнгги хабарлар