Кентукки штатида тошқин 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг Кентукки штати тарихидаги энг даҳшатли ва энг ҳалокатли сув тошқинларидан бири жума кунидан бери штатда кузатилмоқда, дея хабар беради Kazinform Euronews телеканалига таяниб.

АҚШнинг Кентукки штатида сув тошқинлари оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. «Улар орасида тўрт нафар бола ҳам бор», - деди штат губернатори Энди Бешир.

«Келгуси ҳафталар давомида яна жасадлар топамиз деб қўрқаман», - деб қўшимча қилди у. 250 га яқин одам бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Минтақада сув тошқинига мисли кўрилмаган кучли ёмғир сабаб бўлди – айрим ҳудудларда бир суткада 20 см дан ортиқ ёмғир ёғди. Бир неча соат ичида Уайтсбургдаги Кентукки дарёсининг шимолий ирмоғидаги сув сатҳи 6 метрга кўтарилди, бу аввалги рекорд 4,5 метрдан анча юқори.

Аввалроқ қутқарув хизматлари сел сувлари йўл ва кўприкларни ювиб кетгани, уйлар пойдеворини вайрон қилгани ҳақида хабар берган эди.

Шарқий Кентукки, Ғарбий Виржиния ва Виржиния штатларида 31 мингдан ортиқ аҳоли тоғли ҳудудларда сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли электр таъминотисиз қолди.

Энг кўп жабрланган ҳудудларга Миллий гвардия аскарлари юборилди.

Сўнгги хабарлар