Кентукки штатида сув тошқини оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

None
None
WASHINGTON. Kazinform - Кучли ёмғир Кентукки штатидаги энг даҳшатли сув тошқинларидан бирига сабаб бўлди, камида саккиз киши ҳалок бўлди, кўп одамлар бедарак йўқолди, дея хабар бермоқда Kazinform CBS News телеканалига таяниб.

Штат губернатори Энди Беширнинг айтишича, ҳозирда Кентукки тарихидаги энг даҳшатли ва энг ҳалокатли тошқинлардан бири давом этмоқда. Ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга етди, қурбонлар сони ортиши кутилмоқда. Кўп сонли одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлдилар, юзлаб мулклар вайрон бўлди. 30 га яқин одам ҳаво орқали хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Ҳудуддаги учта боғ, суд биноси ва мактаблар эвакуация қилинганлар ва кўчирилганлар учун бошпана сифатида очилган.

Энг кўп жабрланган ҳудудларга Миллий гвардия аскарлари юборилди.

Қутқарув хизматларининг хабар беришича, сел сувлари йўллар ва кўприкларни ювиб кетган, уйлар пойдеворини бузган.

Шарқий Кентукки, Ғарбий Виржиния ва Виржиния штатларида 31 мингдан ортиқ аҳоли тоғли ҳудудларда сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли электр таъминотисиз қолди.

Пайшанба куни Э.Бешир АҚШ президенти Жо Байдендан федерал ёрдам сўрагани ҳақида маълум қилди ва «етказилган зарар жуда катта ва тикланиш узоқ муддатли саъй-ҳаракатларни талаб қилишини» қўшимча қилди.

Фото: cbsnews.com

Сўнгги хабарлар