Кентауда янги иссиқлик электр станцияси қурилиши мумкин

None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятининг Кентау шаҳрида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Туркистон вилояти жамоатчилик кенгаши йиғилишида Энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Сакен Далиев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳозиргача иссиқлик энергияси маркази билан боғлиқ иккита лойиҳа ишлаб чиқилган. Улардан бири иссиқлик марказини табиий газга улаш бўлса, иккинчиси янги иссиқлик энергияси марказини қуришдир.

«Яқин кунларда мазкур масала бўйича якуний қарор қабул қилинади», - деди бошқарув раҳбари.

Кентау шаҳридаги 5-сонли иссиқлик энергетика маркази 1934 йилда қурилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугунги кунда бу ерда асосий моддий жиҳозларнинг 85 фоизи эскирган.

Айни пайтда иссиқлик энергияси маркази хизматларидан 14 минг абонент фойдаланмоқда.

Уларнинг 347 таси кўп қаватли уй, 2 мингдан ортиқ турар-жой бинолари хусусий секторда, 106 таси бюджет муассасаси, 441 таси савдо объектларидир.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар