Кема қатнови мумкин бўлган Рейн дарёсининг қуриб кетиши Европа иқтисодиётига таҳдид солмоқда

None
None
BERLIN. Кazinform - Германиянинг Рейн дарёсидаги сув сатҳи пасайиб, юкларни етказиб бериш занжирларини бузмоқда, қийинчиликка учраган Германия иқтисодиёти учун янги муаммоларни келтириб чиқармоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири CNN га таяниб.

Ўтган ой Германиянинг Федерал Гидрология институти сув оқими йилнинг шу давридаги ўртача Кауб ўлчовининг атиги 45 фоизини ташкил этиши ҳақида огоҳлантирди. Агентлик мамлакатнинг энг муҳим ички сув йўлида навигацияни тўхтатганини айтди.

Сув сатҳи ҳаддан ташқари паст даражага етмаганига қарамай, юк кемалари аллақачон юклама сонини камайтиришга мажбур. Шундай қилиб, агар Кауб ўлчагичидаги сув сатҳи 75 сантиметрдан паст бўлса, унда катта контейнер кемаси ўз юкини тахминан 30 фоизга камайтириши керак.

UBS банки таҳлилчиси Анри Патрикотнинг таъкидлашича, дарёдаги сув сатҳининг пасайиши энергия таъминотини қийинлаштирмоқда. Шундай қилиб, зарур кўмирнинг катта қисми Германияга Нидерландиянинг Амстердам, Роттердам ва Антверпен портларидан Рейн дарёси бўйлаб баржалар орқали ташилади.

Европалик бош иқтисодчи Эндрю Кеннингемнинг айтишича, агар сув сатҳининг пасайиши декабргача давом этса, йилнинг иккинчи ярмида Германиянингг ялпи ички маҳсулоти 0,2 фоиз камайиши ва инфляция ошиши мумкин.

Киел Жаҳон Иқтисодиёти Институти тадқиқотчилари аввалроқ сув кам бўлган бир ой давомида мамлакатда саноат ишлаб чиқариши тахминан 1 фоизга қисқариши мумкинлигини аниқлаган эди.

Европанинг катта қисми ҳаддан ташқари иссиқлик ва қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Машҳур Лондон Темза дарёсининг манбаи қуриб қолди. Франциядаги дарё сувининг юқори ҳарорати айрим атом электр стансияларининг ишлашини қийинлаштирди. Италиянинг шимолида эса деҳқонлар сўнгги 70 йилдаги энг ёмон қурғоқчилик билан курашмоқда, бу эса соя фасулесидан тортиб пармезангача бўлган экинларга таъсир кўрсатмоқда.

Фото: edition.cnn.cоm

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар