Келгусида Қозоғистонда ислоҳотларнинг иккинчи тўлқини бўлади - эксперт

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Аввал иқтисод, кейин сиёсат» тезиси нотўғри бўлиб чиқди. Референдум доирасида режалаштирилган тузатишлар иқтисодий фаровонликка кафолат бермайди. Юридик фанлар номзоди Қозибек Дауталиев шундай фикрда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Адвокатлар орасида: «инсон ҳуқуқлари қорнингизни тўйдирмайди», деган кенг тарқалган бир ибора бор. Яъни, сиз ҳуқуқингизни яхшироқ ҳимоя қилиш орқали бойиб кетмайсиз, қонунчилик бунга кафолат бермайди. Аммо у имкониятларга кафолат беради. Бу ерда ҳам худди шундай - тузатишлар иқтисодий фаровонликни кафолатламайди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат механизмлари, демократлаштириш ишлари яхшиланади. Буларнинг барчаси иқтисодий таркибий қисмларга таъсир қилади. «Аввал иқтисод, кейин сиёсат» тезиси нотўғри бўлиб чиқди. Ҳозир ҳам биз иқтисодий самарани кутган ҳолда сиёсий таркибий қисмга эътибор қаратмоқдамиз», - деди Қажибек Дауталиев Kazinform мухбири билан телефон суҳбатида.

Унинг фикрича, таклиф этилаётган конституциявий тузатишлар охиргиси бўлмайди.

«Албатта, тузатишлар идеал эмас, лекин улар ҳеч қандай тарзда инсон ҳуқуқларини бузмайди, қозоғистонликлар аҳволини ёмонлаштирмайди. Улар Президент ваколатларини оширмайди, аксинча, айрим жойларда қисқартиради. Референдум Қозоғистон халқига фақат парламент ролида бўлиш, бу ўзгаришларни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ҳуқуқини беради», — дея таъкидлади спикер.

«Менимча, бу охирги ислоҳотлар эмас. Қ.Тоқаев конституциявий ислоҳотларнинг иккинчи тўлқинини ҳам амалга оширади. Чунки жорий ўзгаришлар Қозоғистон халқи кутган нормаларнинг ҳаммасини ҳам ўз ичига олмайди», — дея хулоса қилди юрист.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар