Келгуси йилларда Қозоғистонда нефт-газ-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил якунлари бўйича Қозоғистонда нефт-газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 190 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йил якунлари бўйича, нефт-газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 190 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда, ишлаб чиқаришнинг камайиши «Атирау нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг режадан ташқари тўхтаб қолиши билан боғлиқ», — деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Вазирлик режаларига кўра, 2025 йилга бориб мамлакатда нефт-газ-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 миллион тоннагача, 2030 йилга бориб эса 3,4 миллион тоннагача етказиш кўзда тутилган.

Аввалроқ газлаштиришнинг жадал суръатлари 2025 йилгача Қозоғистонда 11 миллионга яқин аҳолини газ билан таъминлаши хабар қилинган эди.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар