Келгуси йили Қозоғистонда ЯИМнинг реал ўсиши қандай бўлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3,9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози лойиҳаси тақдимоти чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022-2026 йилларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози дунё ва мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг турли сценарийларига мувофиқ, қуйидаги параметрларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилди:

1) 2020 йилги ялпи ички маҳсулотнинг тахминий статистикаси ва жорий йилнинг январ-июл ойларида иқтисодий ривожланиш натижалари;

2) Халқаро молия ташкилотларининг янгиланган прогнозларига кўра, жаҳон иқтисодиёти 2022 йилда 4,9 фоизга, 2023 йилда эса 3,5 фоизга ўсиши кутилмоқда;

3) Халқаро молиявий ташкилотларнинг консенсус прогнозига кўра, 2022 йилда нефть нархи бир баррел учун 64,5 AҚШ долларини, 2023 йилда эса 58 AҚШ долларини ташкил қилади.

«Қозоғистон иқтисодиётининг 2022-2026 йиллар учун ривожланишининг асосий, оптимистик ва пессимистик сценарийлари ташқи ва ички шароитга қараб ишлаб чиқилган. Aсосий сценарий бўйича ЯИМнинг ўртача йиллик ўсиши 4,8 фоиз, оптимистик - 5 фоиз ва пессимистик - 4,6 фоизни ташкил қилади. Бунинг асоси сифатида бюджетни режалаштиришнинг асосий сценарийсидан фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу сценарий бўйича 2022 йилда ЯИМ реал ўсиши 3,9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. У 2026 йилда 5,2 фоизгача тезлашади «, деди А. Ерғалиев.

Унга кўра, 2022 йилда номинал ЯИМ 87,1 трлн., 2026 йилда 119,9 трлн.тенгени ташкил этади. Барча асосий тармоқларда ижобий ўсиш кутилмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар