Келгуси йили Қозоғистонда туман ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимлари сайланади

None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2023 йилдан бошлаб туман ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимлари сайлови босқичма-босқич ўтказилади. Бу ҳақда ҚР Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун Парламентда «Давлат раҳбарининг 2022 йил 16 мартдаги Мурожаатномасини амалга ошириш масалалари бўйича Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Ушбу ҳужжатда қайд этилган сайловларга оид тегишли нормалар ҳисобга олинган.

«Вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт ҳокимларини тайинлаш Давлат раҳбари томонидан муқобил асосда камида икки нафардан кам бўлмаган номзодни маслихат депутатларига кўриб чиқиш учун киритган ҳолда амалга оширилади. Бундан ташқари, 2025 йилгача маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш концепциясига мувофиқ, жойларда ҳокимларни сайлаш институти босқичма-босқич жорий этилмоқда. Ўтган йили қишлоқ ва посёлкалар ҳокимлари сайлови бўлиб ўтди. 2023 йилдан эса туман ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар ҳокимлари сайлови пилот режимда ўтказилади», — деди А. Муқанова қонун лойиҳаси тақдимотида.

Аввал хабар қилинганидек, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 1 сентябр куни эълон қилинган нутқида навбатдан ташқари президентлик сайловларини шу йилнинг кузида ўтказишни таклиф қилган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар