Келгуси йилдан Қозоғистонда ўқитувчиларнинг маоши яна 25 фоизга оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 312 минг тенгени, мактаб ўқитувчиларининг ўртача маоши эса 343 минг тенгега етказилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
«Биз 2019 йил учун иш ҳақи бўйича статистика ва 2022 йилнинг иккинчи чораги статистикасини солиштирдик. 2019 йилда мамлакатимизда ўртача иш ҳақи 168 минг тенгени ташкил этган бўлса, ўрта таълим даражаси бўйича ўртача иш ҳақи 115 минг тенгени ташкил қиларди. Яъни, кўряпсизми, мамлакатдаги ўртача маошдан анча паст эди. 2022 йилнинг иккинчи чорагида мамлакатда ўртача иш ҳақи 312 минг тенгени ташкил этган бўлса, ўрта таълим даражаси бўйича ўртача иш ҳақи 343 минг тенгени ташкил қилди. Бу ўртача маошдан бироз юқори. Давлат раҳбари томонидан айнан мана шу вазифа зиммамизга юклатилганди»

, — деди Асхат Аймағамбетов Алматида таълим форуми чоғида.

Таълим вазирлиги раҳбари, шунингдек, 2023 йил январ ойидан бошлаб иш ҳақи қўшимча равишда 25 фоизга оширилишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар