Келгуси йилда Қозоғистондаги IT-компанияларда 25 мингта янги иш ўрни яратилади

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йилда IT-компанияларда 25 мингта янги иш ўрни очилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида вилоят ва туман аҳамиятидаги шаҳарларда кенг полосали интернет тармоғидан фойдаланиш йўлга қўйилади. Келгуси йилда IT-компанияларда 25 мингта янги иш ўрни яратилади»

, — деди Ҳукумат раҳбари.

Унга кўра, давлат, бизнес ва халқнинг самарали ҳамкорлиги учун проактив давлат хизматларига ўтиш амалга оширилади. 1 январдан бошлаб «Оила» рақамли картаси синов режимида ишга туширилади. Илм-фан ривожига туртки бериш мақсадида тегишли 5 йиллик миллий концепция қабул қилинди.

«Олимлар маоши жорий йилда икки баробар оширилди. Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 1000 дан ортиқ грант ажратилди, 400 дан ортиқ олим халқаро илмий марказларга амалиёт ўташ учун юборилди. 3 та етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари очилди. Яна 2 та филиал очиш устида иш олиб борилмоқда. Келгуси йилда «Фан-техника сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади»

, - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар