Келгуси йилда Қозоғистонда шифокорларнинг маоши 531 минг тенгени ташкил қилади

None
ASTANA. Kazinform – Бугун Сенатдаги Ҳукумат соатида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният кадрлар масаласига оиб маълумотларни тақдим этди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикада шифокорлар орасида кадрлар етишмовчилиги мавжуд – 3900 нафар мутахассис керак. Ўтган йили ўқишни битирган уч минг нафардан зиёд ёш йигит-қиз ишга жойлаштирилди, улардан 630 нафари қишлоқ аҳоли пунктларига ишга жойлаштирилди. Жорий йилда 1872 нафар битирувчи ёшлардан 441 нафари қишлоқларга йўлланма олди. Келгуси йил учун 11 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлаяпмиз. Ҳозир мутахассислар бор кўп жойларда ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўрсатилмаган. Биз уй-жой ва нафақа масаласини кўтаряпмиз. Айниқса, қишлоққа келган шифокорни рағбатлантириш зарур»

, — деди вазир.

Унинг таъкидлашича, 2022 йилда шифокорлар иш ҳақи ўртача 30 фоизга, тиббиёт ходимлари ўртача маоши эса 20 фоизга ошган.

«Келгуси йилда шифокорларнинг иш ҳақини ўртача 531 минг тенгегача, ўрта тиббиёт ходимлариники эса 250 минг тенгегача ошириш режалаштирилган. Шу билан бирга, тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини ва тиббиёт ходимларининг мақомини суғурта қилиш тизимини жорий этиш бўйича тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. У Мажилисга тақдим этилган ва депутатлар кўриб чиқилмоқда»

, — деди Ажар Ғиният.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар