14:59, 02 Декабр 2022 | GMT +6
Келгуси йилда Қозоғистонда энг кам пенсия ва иш ҳақи қанча бўлади
ASTANA. Kazinform - Куни кеча Давлат раҳбари «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Қонунга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб тўлов кўрсаткичлари қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:
Энг кам иш ҳақи 60 000 тенге;
Базавий пенсия тўловининг энг кам миқдори 21 907 тенге;
Энг кам пенсия миқдори 53 076 тенге;
Яшаш минимуми 40 567 тенге.
Бундан ташқари, келаси йил бошидан бир ойлик ҳисоб-китоб индекси миқдори ошади. 2023 йилдан БҲМ 3450 тенге бўлади.
Ёши ва ишлаган йиллари учун пенсия тўловларига сарфланадиган маблағлар эса 2023 йил 1 январдан бошлаб 10,5 фоизга ошади.
Муаллиф: Алихан Асқар