Келгуси йилда Каспийда халқаро круиз йўлга қўйилиши мумкин – ҚР Транспорт қўмитаси

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон-Туркманистон-Эрон-Озарбайжон-Россия давлатларини боғловчи айланма круиз маршрути келаси йилдан ишга туширилиши мумкин.

Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Республикаси Транспорт қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Қасим Тилепов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Каспий денгизи ҳавзасида круиз туризмини ривожлантириш йўналишидаги 5 та чегарадош давлат ўз ишини қилиб, асосий муаммоларни ҳал қилмоқда. Масалан, биз томондан Ақтау шаҳри қандай ўзгарганини кўриш мумкин. Соҳил ободонлаштирилди, меҳмонхоналар қурилди. Манғистау вилояти, Актау шаҳри туризм соҳасида катта имкониятларга эга. Биз кутаётган нарса - бу круиз лайнери. Россия томони уни Астраханда ясамоқда. «Русь Великая» номли кема бўлади. Умид қиламанки, келгуси йили ясалади», - деди қўмита вакили.

Шунингдек, у айтилган круиз лайнери қайси йўналишда саёҳат қилишини айтди.

«Кейин бу йўналиш очилади. Яъни, Астрахандан Ақтауга, Ақтаудан Туркманистоннинг «Аваза» дам олиш базасига, ундан кейин Эроннинг Намирободига, Намирободдан Бау ва Махачқалъагача. Шундай қилиб, келажакда 5 та давлатга ташриф буюрадиган айланма туристик маршрут пайдо бўлади», — деди Қасим Тилепов.


Фото: turantimes.kz

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар