Келгуси йилда ҳарбий унвон учун ойлик маош 30 фоизга оширилади

None
ASTANA. Kazinform - Келгуси йилда ҳарбий унвон учун ойлик маош 30 фоизга ошади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бутун армия кенгаши йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил ҳарбий учувчиларнинг маоши ўртача 60 фоизга ошади. Бу соҳадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши ҳам ошади.

Келгуси йилда ҳарбий унвон учун ойлик маош 30 фоизга оширилади. Ҳарбий хизматчиларни пенсия билан таъминлаш масаласи ҳам қайта кўриб чиқиляпти. Сержант ва офицерларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилади. Улар ўз ҳаёти ҳақида қайғурмай, юртни ҳимоя қила олиши керак», - деди Президент.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар