Келгуси йилда 6 мингга яқин ёшларга имтиёзли ставкада микрокредит берилади — ҚР Меҳнат вазирлиги

None
ASTANA. Кazinform - 2023 йилда Қозоғистон ёшларига имтиёзли кредитлар берила бошлайди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантиришнинг янги воситаси сифатида соддалаштирилган 2,5 фоизли микрокредит бериш режалаштирилган. Унга кўра, 2023 йилда 5,8 минг кишига микрокредитлар берилади. Давлатимиз томонидан ёшларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, «Ёшлар амалиёти», «Биринчи иш ўрни», «Чегирмали кредит», «Диплом билан қишлоққа» дастурлари каби лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ҳар йили республика бўйича 100 мингга яқин ёшлар иш билан таъминланади», — деди Олжас Ўрдабаев.

Унинг сўзларига кўра, аҳолини иш билан таъминлашнинг яна бир воситаси – бозор талабига кўра қисқа муддатда фуқароларни ўқитишдир.

«Ушбу лойиҳа доирасида фуқаролар ўқишни тамомлаб, янги касб-ҳунар ўрганиши, ишга жойлашиши мумкин. Йил бошидан буён 35 минг 200 киши малака оширди«, - деди у.

Шунингдек, вазир ўринбосари давлат томонидан иш билан таъминланган фуқароларнинг 36 фоизини (161,5 минг) ёшлар ташкил этишини таъкидлади.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилда миллий лойиҳа доирасида 230 минг киши иш билан таъминланди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар