Келгуси уч йилда илмий ходимлар сонини 15 фоизга ошириш режалаштирилган – вазирлик

None
ASTANA. Kazinform – 2026 йилга келиб Қозоғистонда илмий ходимлар сонини 15 фоизга ошириш режалаштирилган. Бундай маълумотлар «Ашиқ» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган фанни ривожлантириш концепциясида келтирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Илмий-ишлаб чиқариш ташкилотлари, муҳандислик марказлари ва илмий-технологик парклар ўзгартирилади. 2026 йилгача илмий ходимлар сонини 2021 йилга (21,6 минг киши) нисбатан 15 фоизга ошириш режалаштирилган. Илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларидаги лабораторияларни янгиланган асбоб-ускуналар билан таъминлашни 25 фоизга етказиш режалаштирилган. 2020 йилда бу кўрсаткич 13,4 фоизни ташкил этди», - дейилади концепцияда.

Бундан ташқари, 2024 йилда Қозоғистонда «Фан-техника сиёсати тўғрисида»ги янги қонун ишлаб чиқилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар