Келгуси уч йилда хоккей бўйича жаҳон чемпионати қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Хоккей бўйича кейинги уч йил давомида жаҳон чемпионати ўтказиладиган жойлар маълум бўлди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Турнир 2023 йилда Финляндиянинг Тампере ва Латвиянинг Рига шаҳарларида бўлиб ўтади.

2024 йилда Чехиянинг Прага ва Острава шаҳарларида, 2025 йилда эса Швеция ва Дания томонидан ташкиллаштирилади.

2026 йилда турнир Швейцарияда ўтказилиши ҳам мумкин. Ҳозирда мамлакат ягона номзод.

Аввалроқ номзоди илгари сурилган Қозоғистон ўз аризасини қайтариб олди.

Айни пайтда Финляндияда жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 29 май куни якунланади.

Мазкур мусобақада қозоғистонлик хоккейчилар олий дивизиондаги ўз ўрнини сақлаб қолди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар