Келгуси беш йилда Қозоғистонда 2 млрд дарахт экилади - Президент

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Оқилона сиёсат ва сармоялар туфайли янада глобал яшил иқтисодиётга ўтиш мумкин. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ташаббуси билан ўтказилган Қазиб олиш соҳаларига бағишланган глобал давра суҳбатида айтиб ўтди, деб хабар қилди Kazinform Ақорданинг матбуот хизматига таяниб.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда 2050 йилгача кам углеродли Қозоғистонни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

- Кўмир ёқилиши натижасида юзага келадиган энергия балансига боғлиқликни камайтириш учун газ ва гидроэнергетикани ривожлантириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш каби асосий устувор вазифаларни ҳал қилишга қаратилган Миллий электр энергиясини ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, келгуси беш йил ичида Қозоғистонда 2 миллиардгача дарахтлар экилади, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

- Оқилона сиёсат ва сармоялар туфайли биз янада глобал яшил иқтисодиётга ўтишимиз мумкин. Ушбу мақсадга эришиш учун хусусий ва давлат секторлари ҳисобидан зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш муҳимдир. Биз «COVID-19 пандемияси даврида ривожланишни молиялаштириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар этиш» доирасида кўп томонлама ҳаракатларни мувофиқлаштиришни қўллаб-қувватлаймиз, - деди Қозоғистон Президенти.


Сўнгги хабарлар