Келгуси ҳафтада Қасим-Жомарт Тоқаев Россия ва Францияга расмий ташриф билан боради

None
ASTANA. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев 28 ноябр куни Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

Давлат раҳбари Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.

Шунингдек, икки Давлат раҳбарлари видеоалоқа орқали Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми ишида иштирок этадилар.

29-30 ноябр кунлари Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Парижда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокара ўтказиши режалаштирилган.

Музокараларда савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳаларда стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари Франция ишбилармон гуруҳлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади.

Фото:t.me/bort_01


Сўнгги хабарлар