Келгуси 4 йил ичида Қозоғистонда машинасозлик саноати қандай ривожланади

None
Фото: primeminister.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2024-2028 йилларга мўлжалланган машинасозлик саноатини ривожлантиришнинг комплекс режаси тасдиқланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2024-2028 йилларда Қозоғистон Республикасининг машинасозлик саноатини ривожлантириш бўйича комплекс режаси тасдиқлансин. Марказий ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари уни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги маълумотларни Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига йил якуни бўйича 20 январдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт. Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Комплекс режани амалга оширишнинг бориши тўғрисида йил якуни бўйича 1 февралдан кечиктирмай Қозоғистон Республикаси Ҳукуматига умумлаштирилган маълумотларни тақдим этсин», – дейилади Ashyq НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарорида.

Ҳужжатга кўра, комплекс режа доирасида бир нечта ишларни бажариш керак.

«Лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан маблағ талаб этилади. Тегишли бюджет талабномалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджет комиссияси томонидан кўриб чиқиш учун Молия вазирлигига юборилади», – дейилади қарорда.

- кон-металлургия ва нефть-кимё мажмуаси корхоналари билан маҳаллий металлургия маҳсулотларини машинасозлик корхоналари учун ўртача экспорт нархидан камида 5 фоиз чегирма билан устувор етказиб беришни назарда тутувчи шартномалар тузиш;

- «Саноатни ривожлантириш жамғармаси» АЖ ва «Қозоғистон тараққиёт банки» АЖ орқали якуний қарз олувчилар учун йиллик 3 фоиз ставкаси бўйича машинасозлик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, амалдаги лимитларни кенгайтириш;

- «Даму» ТРЖ» АЖ орқали якуний қарз олувчилар учун йиллик 6 фоизлик ставка билан машинасозлик соҳасида кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

-молия ташкилотларининг, шу жумладан, иккинчи даражали банкларнинг гаров сиёсатига машинасозлик корхоналари учун зарур бўлган гаров таъминоти миқдори кредит суммасидан ошиб кетишини тақиқловчи қоидаларни киритиш;

- ўрта ва юқори қайта тақсимланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи машинасозликдаги ўрта бизнес корхоналарини 5 йил муддатга солиқ мажбуриятларидан (кооператив даромад ва қўшилган қиймат солиғи) озод этиш. Машинасозлик учун кичик ва ўрта корхоналар томонидан сотиб олинган асбоб-ускуналарни 5 йил ичида сотиш ёки ижарага беришни тақиқлаш зарур.

- Машинасозлик учун инвестиция лойиҳаси доирасида инвестиция лимитини камайтириш:

- янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун камида 2 миллион ОҲКдан (1 ойлик ҳисоб-китоб кўрсатгичи) 1 миллион ОҲКгача;

- мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янгилаш учун 5 миллион ОҲКдан 2,5 миллион ОҲКгача;

- машинасозлик соҳасидаги касбий жамоалар ва корхоналар вакилларини жалб этган ҳолда амалиётга йўналтирилган ўрта касб-ҳунар таълими тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни таҳлил этиш ва ишлаб чиқиш.

Индустрия вазирлигидан маълум қилишича, ушбу ва бошқа режалаштирилган ишлар доирасида қуйидаги натижаларга эришилади:

- 2028 йилга бориб экспорт ҳажми 5,7 миллиард долларга ошади;

- меҳнат унумдорлиги даражасининг ўсиши 81,9 минг долларга етади;

– 2028 йилга бориб тармоқнинг асосий капиталига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 138,4 миллиард тенгени ташкил этади.

Кенг қамровли режа 14 июнга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.


Сўнгги хабарлар