Келган хорижликларга ёрдам берилади, лекин имтиёзлар берилмайди – ҚР Президенти

None
TURKISTAN. Kazinform - Бундай мураккаб вазиятда биринчи навбатда инсонпарварлик, сабр-тоқат ва ташкилотчиликни намоён этиш керак. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркистон аҳли билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади Kazinform.
«Бизда инқироз, ваҳима йўқ. Ҳукумат ўз ишини қилиши керак. Чет элликларга ёрдам берилади, аммо имтиёзлар берилмайди. Барча ишлар қонун ва келишувлар асосида олиб борилмоқда»

, - деди Давлат раҳбари.

У Россия томони билан музокаралар олиб борилиб, бу муаммо мамлакат манфаатларидан келиб чиқиб ҳал этилишига ишонтирди.

«Яна такрор айтаман, мана шундай оғир даврда бизга, энг аввало, фаровонлик, ҳамжиҳатлик керак. Юрт тинчлигини сақлай олсак, барқарор ривожлана оламиз. Биз барча масалаларни жиддий муҳокама қилишимиз ва уларни оқилона ҳал тутишимиз керак. Муқаддас Маккага, Каъбага ва бу сафар муқаддас Туркистонга борганимда аждодларимизга Қуръон бағишлаб, хонларимиз руҳига таъзим қилиб, Аллоҳдан биргина тилак тиладим. Бу юрт фаровонлиги, халқимиз ҳамжиҳатлигидир»

, - деди Президент.

Сўнгги хабарлар